Инспекция ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринда «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси деб аталади) гидротехника иншоотлари хавфсизлиги устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тизимига маҳаллий давлат бошқарув органларидан мустақил бўлган ва бевосита «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига ҳисоб берадиган худудий инспекторлар киради. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармоишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармоишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорликда амалга оширади. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тизими ходимлари меҳнатга хақ тўлаш «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга бўлади.