Фарҳод ГЭС модернизация қилинади. Бу билан Россия компанияси шуғулланади

Фарҳод ГЭС модернизация қилинади. Бу билан Россия компанияси шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида «Фарҳод ГЭС УК модернизацияси» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Силовие машини - ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» (Россия) ўртасида Фарҳод ГЭС модернизацияси бўйича 56,52 млн евро қийматидаги шартнома имзоланган. 

Шунингдек, «Гидролойиҳа» АЖ томонидан инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси эквиваленти 58,27 млн евро миқдорда бўлган капиталлар суммаси билан ишлаб чиқилган. 

Бундан ташқари, «Внешэкономбанк» (Россия) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида кредит линиясини очиш тўғрисидаги келишувга эришилди. 

Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб:

«Внешэкономбанк»нинг 45,22 млн евролик кредити;
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 13,05 млн евролик ўз маблағлари белгиланди.

манба:kun.uz

Oxirgi yangilash: 09 Ноябрь 2018