ГЭСлар ишлаб чиқариш қувватларидан максимал даражада фойдаланиш

ГЭСлар ишлаб чиқариш қувватларидан максимал даражада фойдаланиш

  Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан “Қўйи Бўзсув ГЭСлар каскади” УКда соҳа мутахассислари учун “Гидротехника иншоотларининг ишончлилигини ошириш ва гидроэлектростанцияларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан максимал даражада фойдаланиш” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди.
 Семинар давомида ГЭСлар гидромеханик асбоб-ускуналари ва бинолари, деревацион каналларини ўрганиш натижалари, ГЭСлар гидромеханик асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш, ишчанлигини таъминлаш, ГЭС деривацион каналларининг сувни химоя қилиш ҳудудларида ташкил этиладиган чора-тадбирлар, сув ўлчов асбоблари ва ускуналаридан ишончли фойдаланиш тартиблари, деривацион каналлар ва босим ҳавзасида лойқага қарши кураш чоралари, гидротехник иншоотларнинг хавфсизлик қоидалари, ушбу иншоотларнинг жорий ва капитал таъмирланиши, реконструкцияси каби мавзуларда ўқув машғулотлари бўлиб ўтди, асосий маърузалар тингланди.

  Семинарда асосий маърузачилар сифатида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарма мутахассислари, ГЭСлар бошлиқлари ва бош муҳандислари, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (Давсувхўжаликназорат)нинг “Диагностика маркази” УК, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, “Гидропроект” АЖ мутахассислари сўзга чиқдилар.
  Семинарда иштирокчиларнинг соҳа билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, “Тўғонларда визуал нуқсонлар ва хавфсизликка таҳдидларни аниқлаш”, “Қурилиш материалларида нуқсонлар ва камчиликларни аниқлаш” мавзуида ўқув фильмлари намойиш этилди.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар Қўйи Бўзсув ГЭСлар каскади таркибидаги ГЭС-18 ва ГЭС-19 фаолияти билан яқиндан танишиб, тажриба алмашишлари учун шароит яратиб берилди, шу қаторда ГЭСлардаги мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

манба:www.uzgidro.uz

Oxirgi yangilash: 09 Декабрь 2019