“Ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишлари самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар (Жаҳон ЯИМ 4 %) зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат  Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади”.Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025-йил 5-март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 25-апрел куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси мажлислар залида ЗООМ пларформаси орқали ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари иштирокида “Ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишлари самарадорлигини ошириш масалалари” мавзуси бўйича семинар ташкил қилинди.

Тадбирни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси ўринбосари Зафар Ирисбоев кириш сўзи билан очиб берди ҳамда иштирокчиларни тадбирга таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Фарход Қўзиев ва асосий маърузачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими Нодира Самандарова билан таништирди.

Агентлик ходими Н. Самандарова томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги асосий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишлар, Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларга қисқача тўхталиб ўтилди.

Айтиш жоизки, мазкур ташаббуслар доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилади.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари кучаяди. Декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши натижасида коррупция омиллари чекланади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги ички назорат тузилмалари фаолияти кучайтирилади.

Маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик, идоралар раҳбарлари масъулияти оширилади. Давлат хизматлари даражасини аҳоли баҳолайдиган тизим қилинади, энг ёмон кўрсаткичга эга соҳа раҳбарлари бўйича чора кўрилади.

Шу билан бирга, назорат инспекциялари мустақиллиги оширилади. Йирик инвестиция лойиҳаларида, ауксионларда коррупциянинг олдини олувчи механизмлар жорий этилади.

Давлат харидлари тартибга солиниши, тўғридан тўғри харидлар чекланиши ҳисобига буджет маблағлари тежалиши таъминланади. Давлат пулини мақсадсиз сарфлаш ҳолатларига барҳам берилади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

ахборот хизмати