Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони ижроси юзасидан Инспекциянинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Вакил девони масъул ходими Ш.Саидов томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар Инспексия ходимларига батафсил тушунтирилди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Ахорот хизмати